Главная/О нас/Международное информационное агентство "Дунё" при МИД Узбекистана об участии театра в Международном театральном фестивале "Театральная осень"

Международное информационное агентство "Дунё" при МИД Узбекистана об участии театра в Международном театральном фестивале "Театральная осень"

Ўзбекистон Ёшлар театри жамоаси Россияда ўтказилган "Театр кузи" фестивалида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Ёшлар театри жамоаси фестивалда Aлександр Пушкиннинг "Шоҳ Султон ҳақида эртак" асари асосида саҳналаштирилган спектаклини намойиш этди.

Режиссёр Анвар Картаев томонидан саҳналаштирилган спектакль болалар аудиториясига мўлжалланган, лекин катталар учун ҳам қизиқарли, эзгулик ва эртак сеҳрини тақдим этади. Саҳна асари томошабинлар томонидан  илиқ кутиб олинди.

Эътиборлиси, Ўзбекистон Ёшлар театрининг "Шоҳ Султон ҳақида эртак" спектакли бир кунда икки марта намойиш этилди.

Жорий йилда ўтказилган "Театр кузи" фестиваль "Мумтоз ижро" шиори остида ўтказилди. Унда Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон театр жамоалари қатнашди.

photo_2025-10-01_15-26-52
Пример описания картинки
Контакты
г. Ташкент, ул. Навои, 55